Инсонда жоҳиллик деган салбий хусусият бор. Инсон ўзидаги бу салбий хусусиятни илм олиш, маърифат ўрганиш билан бартараф қилади.
Уламоларнинг айтишларича, жоҳилликнинг қуйидаги белгилари бор:
- Ўзи илмсиз бўлади, илмсизлигини билмайди, аммо ўзини ҳамма нарсани биладиган ҳисоблайди
- Имкони бўлсада илм олишга ҳаракат қилмайди;
- Дўст билан душманни ажратмайди;
- Яхши билан ёмонни билмайди;
- Тўғри келган кишига ичидагини айтиб, сирини бўлар-бўлмасга ошкор қилади;
- Фойдасиз гапни ўрнисиз жойда гапиради;
- Бўлар-бўлмасга аччиқланиб, ўрни бўлмаган жойда ғазабланади;
- Ўринсиз жойда вақти, мол-дунё. маблағини сарфлайди;
- Тўғри келган одамга ишонади.
Хулоса қилиб айтганда, инсон илмсизлик, нодонлик макони бўлган жоҳилликдан қутулиб, фаросатли, илмли бўлиши ўзи ва жамият учун фойдалидир. Инсон ўз илми, фаросати ва яхши амаллари билан икки дунё саодатига эришади.
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими