1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитна-фасоддан узоқ бўлайлик

4-07-2023, 11:19 137 Ўқиш режими + -
Айрим тоифа кишилари халқ орасида фитналарни тарқатмоқдалар. Бу фитналар айрим ёшларимизни ўзига жалб қилмоқда. Аслида, фитна тарқалган пайтда қандай йўл тутишни билишимиз ҳам бугунги кунда муҳим ишлардан ҳисобланади. 
 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзларининг муборак ҳадислари орқали фитна тарқалишини башорат қилганлар. У зот фитна тарқалганда ўзини фитналардан сақлашини уқтириб шундай деганлар:“Келажакда фитналар бўлур. Унда ўтирган тик тургандан яхшидир. Унда тик турган юргандан яхшидир. Унда юрган саъйи қилгандан яхшидир. Ким унга қизиқса ўзига тортади. Ким ундан паноҳгоҳ ёки қўрғон топса, у ила ўзини асрасин”, дедилар”. 
Демак, фитнани сезган киши иложи борича ундан узоқда бўлишга ҳаракат қилмоғи керак.
Бугунги мураккаб даврда барчаларимиз мана шундай фитналардан эҳтиёт бўлиб, фарзандларимизни ҳам турли бузғунчи оқимларга кўр-кўрона билиб-билмай адашиб кириб қолишлигидан асрашлигимиз ва уларга бузғунчиларни фитнасидан доимо огоҳ бўлишлигини уқтиришимиз лозим.
Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча ғофил, бепарво ва лоқайд кимса атрофида нималар бўлаётганига эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими