Миссионернинг ғаразли мақсадига алданманг
9286
7-07-2023, 10:10
171
Ўқиш режими
+
-
Албатта, миссионерлардан огоҳ бўлишимиз лозим. Миссионерлик сўзидаги миссия - лотин тилидан олинган бўлиб “ вазифа топшириш”, миссионер эса “ вазифани бажарувчи” деган маънони англатади.”Миссионерлик” ҳақида
«Ислом энциклопедия» китобида: «Миссионерлик (миссия сўзидан)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Миссионерлик асосан, насронийликка хос.Тўртинчи асрдан пайдо бўлган. 13-16 асрларда насроний миссионерлиги Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черковида миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (15-16 асрлар), фаолиятини кучайтирди. Миссионерлик Рим империясига янги ерларни ўз таъсири остига олишда ката ёрдам берди. Католик миссионерлигига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий 15 1662 йилда Диний тарғибот конгрегациясини таъсис этди. Миссионерлик 19 асрда фаоллашди, айниқса, насроний миссионерлари Африкада фаолиятларини кучайтирдилар ва ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар. Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни 5-моддасига кўра, Ўзбекистонда Миссионерлик фаолияти манъ этилган [1]».
Миссионерлик-бир динга эъиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни тушинилади.Ҳозирги кунда миссионерлар ўзларининг вақтинчалик яхши муомилалари ва ўзларининг ғаразли мақсадлари яширинган услублари билан айрим кишиларни йўлдан адаш тирмоқдалар. Миссионерлик фаолиятини олиб бораётганлар одамларга бепул дори-дармон бериш, бепул хайрия ёрдамларини кўрсатиш, бепул миссионерлик адабиётини тарқатиш каби услубларидан фойдаланишади.
Масалан, миссионерлар касал ётган кишини олдига боришади. Унга дори-дармон учун пул бериб, уни аҳволини сўраган бўлишади. Кун ўтиб яна кўргани келишади. Бу сафар унга атрофдаги одамларни эътиборсизликлари ҳақида гапиришади. Ўзларини эса “ яхши одамлар” эканлигини тушинтиришади. У кишини ҳам ўзларига қўшилса, яхши бўлишини айтишади. Ва қайтаётиб бепул миссионерлик китобларидан ташлаб кетишади. Орадан кунлар ўтавергач, у касал киши аста-секинлик билан тузала бошлайди. Энди, у кишини ўзларининг миссионерлик йиғилишларига боришга ундайдилар. У киши миссионерлик “ўлжа”сига айланганлигини ҳали билмайди. Бу ҳол халқимиз орасида турли қарама-қаршиликка сабаб бўлмоқда. Жумладан, миссионерларга қўшилган киши вафот этганида унинг жасадини қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Шунингдек, миссионерларга қўшилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламаса, унинг қариндош –уруғи эса болани хатна қилишни талаб қилади. Миссионерларга қўшилган киши ўз қизини миссионерликка қўшилган кишига эрга бермоқчи бўлади. Ва бу қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланади.
Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 90% дан ортиқроғи Ислом динига эътиқод қилади. Ислом дини шариатига кўра ҳам ўз динидан бошқа динга ўтиб кетиш қораланади. Миссионерлик миллий ва диний қадриятимизга путур етказадиган, халқимиз бирлигини бузадиган ҳаракатлардан ҳисобланади.
Миссионерлик ва унинг оқибатлари ҳақида оиламизда фарзандларимизга, маҳалладошларимизга кўпроқ тушунтиришимиз лозим бўлади.
Шундай қилсак, миссионерликнинг салбий оқибатларини бир қадар олдини олишга ҳаракат қилган бўламиз.
Акбаров Рухиддин,
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилоят вакиллик ходими
[1] Ислом энциклопедия. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. 2017. 307-бет.