Саудия Арабистони Умра зиёратига виза бериш бошланганини эълон қилди
9294
8-07-2023, 10:54
317
Ўқиш режими
+
-
Саудия Арабистони Умра зиёратига виза бериш бошланганини эълон қилди
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги жорий йилнинг 3 июль кунидан бошлаб умра зиёратлари учун электрон визалар бериш бошланганини билдирди.
Зиёратга номзодлар ва умра зиёратчиларининг ишини енгиллаштириш мақсадида жорий этилган “Nusuk” иловаси орқали электрон визага мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.
‼️ Қайд этилишича, Маккага умра зиёратини қилиш ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийни зиёрат қилиш учун барча давлатлардан мурожаат қилиш, умра визаси олган зиёратчилар муқаддас зиёратни жорий йилнинг 19 июлидан амалга оширишлари мумкин.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги бу йил 150 давлатдан 1 миллион 845 минг киши зиёратга борганини маълум қилган