Ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар “Қуръон и каримдан ўзимиз ижтиҳод қиламиз, бизга мазҳаб керак эмас”деган даъвони қилаяптилар. Аслида бу нотўғри даъводир. Инсон диндан саводи бўлмагандан сўнг мана шундай жоҳилона даъволар қила бошлайди.
Биринчидан, Қуръон ва суннатдан ҳамма ҳам ўзи ижтиҳод қилавермайди. Қуръон ва суннатда ижтиҳод қилиш учун инсон мужтаҳид даражасига етиши керак. Мужтаҳид бўлиш учун эса машҳур илмлар бўлмиш Қурьон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқх, луғат илми, ижмоь, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади.
Иккинчидан, ҳозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Молик ва Имоми Аҳмадга ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар. Мужтаҳидлик даьвосини қилган ёки қилаётган ёки фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Бугунги кунимиздаги баьзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап мутлақо асоссиздир.
Хулоса қилиб айтамизки, “Қуръон каримдан ўзимиз ижтиҳод қиламиз, бизга мазҳаб керакмас” деган даъвони қилиш адашишликдир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни турли хил адашишликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р,Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон” масжиди имом хатиби