1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жоҳил фатвога шошилмасин

12-07-2023, 11:18 143 Ўқиш режими + -
Ҳозирги кунда диндан саводи бор киши ҳам, ҳеч бир саводи йўқ киши ҳам диний соҳада ўзларининг фатволарини бериш билан шуғулланмоқдалар. Динда гуруҳбозлик, тўда ва фирқалар ташкил қилмоқдалар.
Аслида динда ўз билганча фатво бериш, янгилик киритишдан сақланмоқ керак.  
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат - залолатдир" – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Динга янгилик киритиш бидъатдир. Ҳар қандай бидъат эса адашишлик(залолат)дир. 
Шу сабабли ҳар қандай бидъатдан сақланмоғимиз лозим бўлади
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими