Баъзи бир гуруҳлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг жаҳолатини намоён қилмоқдалар. Аслида, жаҳолатни маърифат билан енгиш лозим. Инсондаги жаҳолатни маърифат кетказади.
Мамлакатимизда экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишдаги ёндашувлар концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор аҳоли ўртасида профилактика ва тушунтириш ишларига қаратилди. Ушбу соҳада амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар «Жаҳолатга қарши маърифат» деган эзгу ғояга асосланган.
Илгари тўғри йўлдан адашган ва ўз хатти-ҳаракатларига чин дилдан пушаймон бўлган фуқароларга маънавий-ахлоқий бурчларини адо этиш учун жамият ва ўз оилаларига қайтиш имконияти берилади. Экстремистик оқимларга алоқадор шахсларни реабилитация қилишнинг муҳим қадамларидан бири, бу уларга нисбатан авф этиш актларини қўллаш бўлди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга ошаётган ислоҳотлар шунчаки ислоҳот эмас, балки инсон учун ва унинг фарвон ҳаёти учун қилинаётган ишлардир. Шу сабабли албатта, биз кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар учун Давлатимиз раҳбари ва барча раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки инсонларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳ таолодан ҳам миннатдор бўлмайди. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”.
М. Қораев,Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” масжиди имом хатиби