1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ

14-07-2023, 11:02 234 Ўқиш режими + -
Албатта, инсон ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш керак. Аммо ижтимоий тармоқлардан билиб-билмасдан ғаразли мақсад ҳар хил нарсаларни тарқатишдан тийилиш лозим.   
Интернет тармоқларида айрим кишилар мўмин-мусулмонларни ўз юртларидан бошқа юртларга ҳижрат қилишга чақирадилар. Аслида эса, 
 Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисни қилган уламоларимиз шундай дейишади «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар». 
 
Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлига бошласин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими