МУҲАРРАМ ОЙИ БИЛАН ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНАДИ
9335
15-07-2023, 10:02
409
Ўқиш режими
+
-
Халқимиз қадим замонлардан ўз умрининг ҳисобида, деҳқончилик ва чорвачилик соҳасидаги ишларида йил ҳисобларидан кенг фойдаланиб келади. Халқимизнинг йил ҳисоблари ой, ҳафта, кун – кеча каби тушунчаларга таянади. Бу йил ҳисоблари асосан осмоннинг ёритқичлари қуёш ва ойнинг ҳолатига кўра белгиланади. Шу сабабли йил ҳисоблари ойга ёки қуёшга асосан олиб борилган. Халқимиз ўз йил ҳисобларини қуёшга асосан олиб борса, бу ҳисоб шамсий ( қуёш), агар ойга нисбатан олиб борса, бу ҳисоб қамарий ( ой) ҳисоб деб атайди. Шамсий ( қуёш) йил ҳисоби ернинг қуёш атрофидан айланиб чиқиш муддатига асосланади. Бу давр 365 кундан иборат. Бу шамсий йил ҳисоби ҳозирги вақтда бутун дунёда амал қилинади. Шу жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳам асосан шу йил ҳисобига амал қилинади. Шундай бўлсада, халқимиз қамарий йил ҳисобларидан ҳам фойдаланиб келади. Қамарий йил ҳисоби ойнинг ер атрофидан айланиб келиш даврига асосланади. Бу давр эса 354 кунни ташкил қилади. Шамсий йил ҳисоби билан қамарий йил ҳисоби орасидаги 10 кунни фарқ қилади. Шу сабабли шамсий йил ҳисоби билан иш олиб бораётган халқимиз гоҳо қамарий йил ҳисобига мурожаат қилганда бу икки йил ҳисобининг ҳар йили 10 -11 кунлик фарқ билан келаётганлигини гувоҳи бўлишади. Қамарий йил ҳисоблари 12 ойдан иборат. Бу 2023 йилнинг 19 июлидан қамарий йил ҳисобининг Муҳаррам ойи кирди. Муҳаррам ойи йил боши ой бўлиб, у кириши билан қамарий йил ҳисобининг 1435 йили бошланади.
Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Муҳаррам ойини баракали ойлардан қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими