1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муҳаррам нима маънони англатади?

17-07-2023, 11:01 231 Ўқиш режими + -
                        Мана худо хоҳласа, Муҳаррам ойини кириб келишига саноқли кунлар қолди. Кириб келаётган бу ойга нега муҳаррам деган ном берилган? Муҳаррам сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилидаги ман қилувчи, тақиқловчи деган сўзлар маъноларига тўғри келади. 
                   Қадимда айрим  ойларда уруш, жанжаллар тақиқланган бўлган. Қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи ҳам уруш, жанжаллар тақиқланган ой  ҳисобланади. Шу жиҳатдан бу ойга уруш,  жанжалларни тақиқловчи, яъни Муҳаррам деб ном беришган..       
 
                    Муҳаррам ойининг яна бир бошқа номи бор. У ном Ашурдир.  Ашур сўзи ўзбек тилида ўнинчи деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини ашуро куни дейилади. Шундан келиб чиқиб бу ойга Ашур ойи дейилади. Муҳаррам ойида туғилган фарзандларга гоҳида халқимиз Муҳаррам ёки Ашур деб атайди.
 
 
 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими