Сафар қилувчининг дуоси
9353
18-07-2023, 12:50
649
Ўқиш режими
+
-
Сафарга чиқувчи киши сафарни ният қилар экан қуйидагича: “ Эй Аллоҳ, сафаримизни хайрли қил. Йўл машаққатини осон қил. Сафар пайтида турли бало-қазолардан асра, хотин, бола –чақа, мол-мулкларни ўзингга омонат, ўзинг омонатларни сақлагувчисан”, деб дуо қилиши яхшилик ҳисобланади.
Сафарда юрганда доим яхши дуолар қилинади. Чунки сафарда юрган кишининг дуоси доимо мустажоб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Уч тоифа кишилар борки, уларнинг дуоси қайтарилмайди. Улар: 1. Ота-онанинг дуоси. 2. Мазлум кишининг дуоси. 3. Сафарда юрган кишининг дуоси.
Сафар туфайли инсон ҳар томонлама тобланиб, ўз илм ва саломатлигига манфаат етказади. Сафар қилиш инсонда ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди.
Аллоҳ таоло қиладиган сафарларимизни бехатар қилиб, Ўзи куч-қувват ато қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими