Сафар қилишдаги мақсадга кўра сафар неча турли бўлади. Бундай сафарларга илм талаб қилиш, ҳаж сафари, зиёратгоҳларни, узоқдаги қавми-қариндошини, тижорат ва дунёни кўриш, одамлар билан танишиш каби сафарлар киради.
Баъзи бир донишмандлар инсон сафари ики хил бўлади, дейишади. Улардан бири сафари –анфосий бўлса, иккинчиси эса сафари –афоқийдир. Анфосий сафар инсоннинг ўз ички оламига сафаридир. Инсоннинг бу сафарини муроқаба ҳам дейилади. Муроқаба инсон ўз ички оламини тафтиш этишидир. Инсон ўз ички оламига назар солади. Инсон ички оламга сафар қилар экан қалбидаги ёмонликларни бартараф қилади. Ундаги меҳри-муҳаббат каби яхши ҳисларни ардоқлайди. Инсон ўзидаги яхши хислатларни назардан ўтказади. Ва инсон ўз мўлжалини яхшилик томон йўллайди.
Сафари-афоқий бу инсоннинг ташқи оламга сафаридир. Инсонлар ер юзида сафар қилиб турли хил одамларни кўриб, уларнинг ҳаёт тарзи билан танишади, ажойиб обидаларни, виқорли тоғларни, гўзал далаларни кўриб улардан завқ олади. Сафар пайтида ўз илмини зиёда қилади, ўзидаги сабр-қоноатни синовдан ўтказади.
Аллоҳ таоло қилинаётган сафарларимизда Ўзи ёр ва мададкор бўлсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими