Ашуро кечаси ва куни
9371
20-07-2023, 12:44
574
Ўқиш режими
+
-
Халқимиз орасида Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни Ашур кечаси дейилади. Бу кеча муборак кечалардан биридир. Ашур кечаси яхши дуолар қабул бўладиган вақтлар ҳисобланади.
Муҳаррам ойининг 10 кунини эса Ашуро куни дейилади. Шу кунда бева – бечора, етим-есирларга силаи раҳм қилиш катта савоб ишлардандир. Зеро, пайғамбаримиз с.а.в. : “ Кимки ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, унинг ҳар бир соч толаси баробарида даражаси кўтарилади “ , деб марҳамат қилганлар. ( Ибн Аббосдан ривояти). Ва мана шу ашур ойида бир киши ўз аҳли аёлига рўзғорини бутлаб берса, ёки нафақа қилса, рўзғориниинг йил давомида ризқи кенгайади. Бу тўғрида ҳам ҳадисда: “ Ким Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса ( яъни, рўзғорини бут қилиб берса) йил давомида унинг ризқи кенг бўлади”, дейилган. ( Ибн Аббос ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Ашуро кечаси ва кунининг фазилатидан барчамизни баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими