Илм жоҳилликни кетказади
9377
21-07-2023, 11:12
169
Ўқиш режими
+
-
Инсон илм олиш билан ўзидаги жоҳилликни кетказиши лозим. Набий (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Олим бўлган, олим бўлолмасанг ўқувчи бўлгин, ўқувчи бўлолмасанг, эшитувчи бўлгин, эшитувчи бўлолмасанг, уларга (олимларга, илм аҳилларига, ота-онага, иш бошлиқ раҳбарларга) муҳаббатли бўлгин. Бешинчиси бўлмагин ҳалок бўласан” деб барча инсонларни ўз ҳаётларида адашмасликка чорлаганлар.
Бугун куннинг кишиси кимнинг изидан бормоқда, кимнинг авлодлари эканлигига тафаккур, тадаббур ила қарамоғи, ўзи учун яхши ёмонни ажратиб олмоғи учун ҳам яхши инсонлар, аҳли илмлилар билан суҳбатлашиб турмоғи, насиҳатлар тингламоғи даркордир. Анашунда ҳар бир банда муқаддас динимизнинг асл мақсади ва ғоясини, шунингдек давримизнинг талабларига амал қилган бўлади.
Хулоса қилиб айтамизки, ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган турли хил фитналардан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин!
Фарҳод Аминов,
Муборак тумани бош имом хатиби