1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дубай – дунёдаги энг яхши сайёҳлик маскани

22-07-2023, 11:16 239 Ўқиш режими + -
Дубай (БAA) 2023 йилнинг биринчи ярим йиллик натижасига кўра, дунёнинг энг йирик сайёҳлик йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода, Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум амирлиги ижроия кенгаши раиси маълум қилди.
   Рашид ал-Мактум ўзининг “Твиттер” саҳифасида маълум қилишича, 2023 йилда Дубай 8,5 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилган ва йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилган. Сайёҳлар орасида россияликлар энг кўп ташриф буюрган.
   Қайд этиш жоизки, БAA коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган чекловлар туфайли юзага келган пасайишдан сўнг туризм соҳасини тезда тиклади.
2022 йили Россия Туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, БAA Россия Федерациясидан келган сайёҳлар сони бўйича Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Кейин бу мамлакатга ташриф буюрган руслар  сони 1,1 миллион кишини ташкил этган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати