Сохта тариқатчига қўшилманг
9393
24-07-2023, 11:46
216
Ўқиш режими
+
-
Баъзи бир кишилар сохта тариқатчиликка аралашиб қолиб, ҳамманинг пири бўлиш керак деган ғаразли даъвони қилишади. Уларнинг бу ғаразли даъволари йўлида ҳар қандай чиркин ҳатти – ҳаракатдан тоймаслигини тасдиқлайди. Уларнинг ғаразли мақсади мўъмин – мусулмонларга раҳбарлик қилишдир.
Ислом динида пирга эътиқод қилиш деган нарса йўқ.
Сохта тариқатчиларнинг эътиқоди насронийларникига жуда ўхшайди. Масалан, насронийлар ўзларини гуноҳини худодан сўрамай попдан сўрайди ёки унга илтимос қилади, дуо қилишини ўртада туриб беришини, сохта тариқатчилар ҳам пирларини ўртага қўйиб, ундан илтимос қилади, дуо қилишини, қазо намозларини ўқимасликларини, қазо бўлган рўзаларини тутмасалар пир худодан сўраб беришини, қиёмат куни пир ўзини эмас муридларни гуноҳини худодан сўраб шафоат қилишлигини сўрайдилар. Мана шу жиҳатларда насронийларга жуда ўхшайди.
Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби