Маълумки, “Ашур” сўзи ўзбек тилида “ўнинчи” деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг тўққинчи кунидан ўнинчи кунига ўтар кечасини Ашуро кечаси дейилади. Бу кеча муборак кечалардан биридир. Ашур кечаси ва куни яхши дуолар қабул бўладиган вақтлар ҳисобланади. Шу кунларда бева – бечора, етим-есирларга силаи раҳм қилиш катта савоб ишлардандир. Зеро, пайғамбаримиз с.а.в. : “ Кимки ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, унинг ҳар бир соч толаси баробарида даражаси кўтарилади “ , деб марҳамат қилганлар. ( Ибн Аббосдан ривояти). Ва мана шу Ашур кунида бир киши ўз аҳли аёлига рўзғорини бутлаб берса, ёки нафақа қилса, рўзғориниинг йил давомида ризқи кенгаяди. Бу тўғрида ҳам ҳадисда: “ Ким Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса ( яъни, рўзғорини бут қилиб берса) йил давомида унинг ризқи кенг бўлади”, дейилган. ( Ибн Аббос ривояти
Аллоҳ таоло барчамизни Ашуро куни фазилатидан баҳраманд бўлишга муваффақият қилсин!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакилллик ходими