Фарзандларимизни ёт ғоялардан асрайлик.
Фарзандлар тарбияси бугунги кундаги энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ-таоло Қурьони Каримда марҳамат қилиб атадики; “Молларингиз ва болаларингиз бу дунё хаётининг зийнатидир” ушбу оятда фарзандлар инсон ҳаёти зийнати эканлиги таъкидланаяпди демак ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясига беъэтибор бўлмаслиги керак.
Маълумки, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг солиҳ, маънавий баркамол инсон бўлиб вояга етишини орзу қилади. Ана шу орзу-умидларни рўёбга чиқишида инсон дини таълимотида баён қилинган кўрсатма ва иршодотларга амал қилиши муҳум ўрин тутади. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай марҳамат қилади. “Эй имон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлмиш дўзахдан сақлангиз.” Оятдан “дўзахдан сақлаш” деган иборани икки дунё саодатига сабаб бўладиган хайрли ишларга чиқариш деб тушунмоқ керак.
Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида солиҳ ва имонли ёшларнинг қадри улуғлиги таъкидланган.
“(Эй Мухаммад с.а.в) Биз сизга уларнинг хабарини хақиқатини айтиб берурмиз. Дарҳақиқат, улар парвардигорларига имон келтирган ва биз уларга хидоятни зиёда қилган йигитлардир” (Каҳф 13). Ушбу оятда Асҳоби каф ёш йигитлар эканига урғу бериб таъкидланмоқда. Улар ёш бўлишларига қарамасдан тўғри йўлни топган эдилар.
Фарзандлар тарбияси динимизни энг муҳим вазифаларидан хисобланади. Бу вазифа Аллоҳ таоло бандаларига юклаган мажбуриятлар ичида энг масъулиятлисидир. Шу мақсадда ота-оналарга ва ёшлар тарбиясига масъул бўлган, мутасадди бўлган устоз ва мураббийларга қўлланма бўлиши учун Луқмон (алаҳис салом)нинг фарзандларига қилган насиҳатлари Қуръони каримда батафсил баён қилингандир. “Эсланг Луқмон ўғлиги насихат қилиб”, деган эди: “Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирманг чунки ширк улкан зулимдир”. Биз инсонга (ота-онасини рози қилишни) буюрдик. Онаси уни зайифлик устига зайфлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар) (Биз инсонга буюрдикки) “Сен менга ва ота-онанга шукур қилгин! қайтиш менинг ҳузуримдадир”
Аллоҳ таоло диёримиздаги фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқили, илм ва маърифатли бўлиб вояга тишларини насиб этсин ва бу йўлда ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилаётган устоз ҳамда барча мутасадди кишиларга ўзи мададкор бўлсин.
А.Ганжиев
Гузор туман бош имом хатиби