1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзандларимиз тарбиясига эътиборли бўлайлик

25-07-2023, 13:38 209 Ўқиш режими + -
                 Фарзандларимиз тарбияси бугунги кунда энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Энг  
Шунинг  учун   ҳар  бир  ота-она   ўз фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозим. Шу ўринда  машҳур ўзбек маърифатпарвари  Абдулла Авлоний  таъкидлаганидек: 
“Тарбия бизлар учун ё ҳаёт  –  ё мамот, ё нажот  –  ё ҳалокат, ё саодат  –  ё фалокат 
масаласидур”.  Дарҳақиқат,   оилада  фарзанд  туғилиши   билан  унинг  ота-онаси   ва 
яқинлари ҳаёти давомида уни тарбия қилиш ҳақида қайғуришлари шарт.
Азизлар!  Афсуски,   бугунги  кунда  қасддан   одам  ўлдириш,  баданга   оғир  шикаст 
етказиш,  талончилик,   босқинчилик,  ўғрилик  ва   фирибгарлик  каби  жиноятларнинг 
кўрсатгичи  юқорилигича   қолмоқда.  Аслида  жиноятнинг   биттаси  ҳам  ҳаммамизни 
ташвишга солиши керак. Бунинг  сабабини  қидириб,   телевидение,  интернет,  ижтимоий   тармоқларни  ҳам айбдор  қиляпмиз.   Олиб  борилаётган  саъй-ҳаракатлар  натижасида   жиноятчиликҳолатларини   бирмунча  камайтиришга  эришилмоқда.   Аммо,  бу  иллатни   таг-томири билан йўқотишга эришиш учун ҳали жуда кўп жонбозлик кўрсатишимиз зарур.  Жиноятчиликка  қарши   курашда  фақатгина  жазо   қўллаш  билан  эмас,   балким, 
ёшларимиз  онгига   одамларга  яхшилик  қилиш,   олийжаноблик,  кечиримлилик,
жиноятга  қўл   урмаслик,  бировнинг  ҳақига   хиёнат  қилмаслик,  Ватанга   садоқатли 
бўлиш, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш каби фазилатларни сингдириш 
орқали амалга оширишимиз зарур бўлади. 
Ўтган  аждодларимиз   ҳаётига  назар  солсак,   улуғ  зотларнинг  барчаси   фазилатли 
ота-оналардан  дунёга   келганига  гувоҳ  бўламиз.   Шундай  экан,  биз   ота-оналар 
фарзандларга ҳар соҳада, жумладан, одоб-ахлоқда чиройли ўрнак бўлишимиз керак.
Дарҳақиқат,  Набий   саллаллоҳу  алайҳи  васаллам   муборак  ҳадиси  шарифларининг 
бирида:  “Ота   фарзандига  берадиган  нарсаларнинг   ичида  энг  афзали   гўзал 
одобдир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
                         Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган. Аммо,  бугунги глобаллашув шароитида бу мавзу янада долзарб аҳамият касб  этмоқда. 
                 Ёшларимизни   асраб-авайлаш,  гўзал  ахлоқли   ва  одобли  қилиб 
тарбиялаш,  муқаддас   исломнинг  инсонпарварлик  моҳияти,   тинчлик,  яхшилик,  меҳр-шафқат,   ҳамжиҳатлик  дини  эканини   тўғри  тушунтириш  Роббимиз,   Ватанимиз, 
халқимиз олдидаги муқаддас бурчимиздир
              Аллоҳ таоло барчамизни ёмон ишлардан асраб, Ўзи рози бўладиган яхши амалларга муяссар қилсин!
(Манбалар асосида Р, Акбаров таёрлади)