Ашуро кунидаги даража
9404
25-07-2023, 13:40
195
Ўқиш режими
+
-
Мана Муҳаррам ойининг ҳам бир неча куни ўтди. Кун сайин Ашуро куига яқинлашиб бораяпмиз. Ашуро куни муҳтож кишиларга эҳсон қилиб, уларни кўнглини олиш савобли ишлардан ҳисобланади. Ашуро куни бир етимни кўнглини овлаш, инсоннинг даражасини унинг сочини толасича кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.):“ Кимки ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, унинг ҳар бир соч толаси баробарида даражаси кўтарилади “ , деб марҳамат қилганлар. ( Ибн Аббосдан ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ашуро куни фазилатидан баҳраманд бўлишга муваффақият қилсин!
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакилллик ходими