1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қашқадарё отинойилари учун ўқув – семинари ўтказилди

25-07-2023, 10:03 510 Ўқиш режими + -
Жорий йилнинг 25 июль куни Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳамда Китоб туманида ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойиси Н. Ботирова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг хотин–қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассисаси М. Равшанова, Қарши шаҳар бош имом хатиби Я. Мансуров, Китоб туман бош имом-хатиби Л. Олимов, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ў. Ғузаров ҳамда ҳамкор ташкилотлари мутахассислари иштирок этишди.
Семинарда “Маҳаллаларда аёллар орасида радикаллашувни олдини олиш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш”, “Мерос масаласи”, “Ақийда масалалари: Ширкнинг шаръий тушунчаси, Ширк оқибатининг оғирлиги” мавзуларида маъруза қилинди.  

 
 
Қашқадарё вилиояти вакиллиги Матбуот хизмати