Ақидада чалкашликка йўл қўйманг
9421
3-08-2023, 09:44
241
Ўқиш режими
+
-
Ақидаси нотўғри тоифалар одатда бирор нарсага ақида қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни хоҳлаган инсон албатта соғлом ақидани ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби