1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўзимизни фитнага солмайлик

4-08-2023, 16:19 239 Ўқиш режими + -
Инсон туҳмат пайдо бўладиган ўринларга боришдан сақланмоғи лозим. Инсон туҳмат пайдо бўладиган ўринларга бориб ўзини ҳар хил фитнага дучор қилади. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.): “Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, туҳмат пайдо бўладиган ўринларга тушиб ўзини фитнага солмасин” дейдилар. ( Бухорий ривояти). 
           Энг муҳими бировга туҳматдан қилишдан тийилишимиз лозим.   Пайғамбаримиз с.а.в. бир куни: “ Шундай   ёмон одатлар борки, инсонларнинг улардан қутилиши қийин: Бу биров ҳақида ёмон гумон қилиб, унга туҳмат қилишликдир” дедилар.
Одамлар сўрашди: “ Бу ёмон одатдан қайдай қутилса бўлади?”. У зот: “ Бировдан беихтиёр гумон қилиб қолсанг, гумонингга ишониб гапириб, бировга ноҳақ туҳмат қилишдан тийил”, дедилар. 
            Туҳмат  жамият кишилари ўртасидаги меҳр-оқибат ипларини узади. Улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши ишларда ҳамкорлик қилиш фазилатларини йўққа чиқаради. У туфайли жамият кишилари орасида ўзаро ишонч, бир-бирларига меҳр-муҳаббат билан қараш, дўстлик , бирдамлик каби фазилатларга ўрин қолмайди. Туҳмат инсонлардаги душманлик, нафрат, ғийбат,  ичи-қоралик, чақимчилик каби салбий хулқларни юзага чиқариб, уларни инсонларда  томир отишига сабабчи бўлади. Бу ёмон хулқлар туфайли қанча-қанча инсонларга сабабсиз озорлар етади.  Шу сабабли халқимиз: “ Бемаҳал ўлим, ноҳақ туҳматдан асрасин” деб дуо қилади              
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими