1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ноҳақ гумон қилишдан сақланайлик

4-08-2023, 16:21 286 Ўқиш режими + -
Баъзи бир кишилар ўзгаларга нисбатан ноҳақ гумон қиладилар. Ноўрин гумон ноҳақ туҳмат қилиш билан баробардир. Бирор кимсага нисбатан  ёмон гумон қилиш ҳам  ноҳақ туҳматга олиб боради. Шу сабабли аввало бировга ёмон гумон қилишдан тийилиш лозим. Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирларидан ёмон гумон қилишдан қайтариб шундай дейди: “ Эй инсонлар,  одамлардан ёмон гумон қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Инсон ўзининг баъзи бадгумони билан гуноҳкор бўлур”.  ( Ҳужурот сураси, 12-оят). Инсонлар бир-бирларидан  ёмон гумон қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Зеро, бировдан гумон қилишлик ботил нарсадир. 
               Аслида, инсонлар доимо бир-бирларига яхшилик соғиниб яшашлари лозим. Зеро, инсонлар ўртасида инсонгарчиликдан кутилган мақсад ҳам яхшилик қилишдир. Бирор инсонга яхшилик қилиш қўлимиздан келмайдими, унга ёмонлик қилишдан ҳам тийилайлик.        
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими