1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Вақтингизни интернет тармоқларида беҳуда ўтказманг

5-08-2023, 10:13 355 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда дунё турли соҳаларда ўзгариб, шиддат билан ривожланиб бормокда. Илм олиш, касб-кор билан шугулланиш, инсонларнинг узаро мулоқот ва фикр алмашинувида хам янгидан янги ўзгаришлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. 
Интернет, уяли телефон, ижтимоий тармоқлар орқали мулоқат ва ахборот алмашинувишга хизмат қилувчи фейсбук, твиттер, вейбек, телеграм каби дастурлар шулар жумласидандир. Бироқ кейинги йилларда мазкур тамоқлар ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлиги купчиликни ташвишга солмоқда. Чунки келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг соатлаб бу тармокларда мақсадсиз утиришлари илм олиш, касб-хунар эгаллаш ва бошқа хайрли ишларга сарфланиши керак бўлган гулдек умрининг беҳуда ва бесамар кетишига сабаб бўлади. Қолаверса бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларнинг катта қисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки булувчи, миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган хабарлар, урф –одатларни ташкил этади. Бу эса ушбу тармоқлардан фойдаланувчи кишилар муйян одоб-ахлоқ тамойилларига амал қилиш заруриятини келтириб чикаради. Бундан ташқари тармоқларга тарқалаётган маълумотларни хаммаси туғри булиб чиқавермайди. 
Хуш интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга нималарга эътибор қаратмоқ зарур?
Энг аввало ижтимоий тармоқлардан илм олиш, ўзига керакли фойдали нарсаларни олиш бу тармоққа киришдан олдин аниқ мақсадни белгилаб олиш керак. Акс ҳолда Аллоҳ инсонга берган умр неъматини беҳуда сарфлаган бўлади. Бу ҳақда Муҳаммад (с.а.в) хадисларига шундай  марҳамат қиладилар “Банда қиёмат куни турт хислат”дан суралмагунча, бир қадам хам олдинга силжий олмайди, биринчиси - умрни нима билан ўтказгани; иккинчиси – ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учунчиси – мол дунёни қайси йўл билан топгани ва нималарга сарфлагани; туртинчиси – ўрганга илмига қандай амал қилгани сўралади.(Бозор ва Таробий ривояти).
         Бугунги кунга келиб интернет хабар ва маълумотларни тарқатишнинг энг қулай воситасига айланиб улгурди. Лекин ундаги хабарлар ҳаммаси ҳам ишончли деб бўлмайди. 
         Бу ҳақда Қуръони каримда “Ҳужрот” сурасида шундай дейилади: “Эй муминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳакикий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб (сунгра) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (6 оят). Бундан кўринадики, мазкур тармоқлардан олинаётган хабарларга текшириб кўрмай ишониш ва уларни бошқаларга тарқатиш ислом дини кўрсатмаларига ҳам ҳилоф саналади. 
         Бу борада Қуръони каримнинг яна бир оятида инсонлар учун муҳим курсатма келган бўлиб, унда турли воситалар орқали олинаётган хабар ва маълумотларга кур-курона эргашишдан қайтарилади: (Эй инсон!) ўзининг (аниқ) бўлмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, куз, дилнинг ҳар бири тўрисида (хар бир инсон маъсул булур ва жавоб берур).(Исро 36). Демак, инсон Интернет ва ижтимоий тармоқларда кўрган эшитган ҳар бир маълумотига ишониш, унга эргашиш оқибатида Аллоҳ олдида ҳам сўралади. 
 
         Ғузор тумани бош имом хатиби:                        А. Ганжиев