Ҳеч бир киши ўзгани “кофир” демасин
9436
5-08-2023, 10:23
299
Ўқиш режими
+
-
Бир киши бошқани “кофир”ликда айблашдан тийилиш лозим.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
Ижтимоий тармоқларда бировларни куфрда айблаш, бировларнинг хато ва камчиликларини қидириш билан умр ўткараётган кишилар ўзларининг хато ва нуқсонларини устида вақтларини сарфлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Ўз айбини қўйиб, бировнинг айб нуқсонини пайлаш умр ўтказадиган одамлар жоҳи, нодон кишилардир. Уларга халқимизнинг бир мақолини эслатиб қўймоқчимиз: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғара қоқ”.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими