Жоҳиллик фитна ва фасодга етаклайди
9437
5-08-2023, 10:24
251
Ўқиш режими
+
-
Албатта, фитна ва фасод ишларни жоҳил одам қилади. бошқачароқ қилиб айтадиган бўлсак, жоҳиллик фитна ва фасодга етаклайди.
Аллоҳ таоло Ўз китобида шундай дейди: “(Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонроқдир” (Бақара” сураси 191-оят).
Баъзи бир кимсаларнинг ижтимоий тармоқларда фитна ва фасод хабарларни тарқатишлари салбий ишлардир. Салбий хабарлар жамият кишилари орасида турли хил келишмовчиликларни юзага келтиради. Ғаразли мақсадда тарқатилаётган фитналар аслида, мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш ёки бир юртда турли дин вакилларининг эмин-эркинликда, ўз динларига бемалол амал қилиб, тинч ва осойишталикда, ўзаро бағрикенгликда яшаётганини кўра олмаётган кучлар томонидан уюштирилаётганини ёддан чиқармаслик зарур.
Хулоса, инсон жоҳилликдан илм-маърифат олиш билан қутилади. Ва шу бирга мусулмон киши доимо ҳушёр, зийрак бўлиши, атрофда содир бўлаётган ҳар хил фитна ва қалтис жараёнларга теран назар ила боқиши лозим.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими