Мусулмон ўзга билан хусуматлашмайди
9438
5-08-2023, 10:27
232
Ўқиш режими
+
-
Хусумат бефойда нарсанинг кетидан қувишдир. Инсоннинг виждони хусуматга йўл бермасада, унинг нафси шундай қилишга чорлайди. Яхши инсонлар ўз виждонларига қулоқ солиб, беҳуда баҳсга тортадиган сабабларга яқинлашмасликка ҳаракат қиладилар.
Бўлар-бўлмасга талашиб-тортишиш, ўзаро хусуматлашиш яхши инсоннинг ҳолдан тойдирувчи, Шайтоннинг васвасадир.
Хусуматдан ғафлатда қолиб баҳс боғлаш, унча аҳамиятли бўлмаган масала хусусида тортишиш ҳолати юзага келса, дарров диққатларини тўғрилаб, хатоларини тузатишга ҳаракат қиладилар. Ақлли кишилар жоҳил кишилардан фарқли ўлароқ бир-бирлари билан баҳс қилган пайтларида маънавий манфаат топадилар. Илмларини зиёда қиладилар, билмаган нарсаларини ўрганадилар. Ақлли кишилар бирор масалада баҳслашадиган бўлсалар, ўз устунликлариникўрсатиш учун эмас, балки босиқлик билан масаланинг чин моҳиятини топишга ҳаракат қиладилар.
Яхши инсонлар ўзларига қилинган ҳақсизлик учун тортишмайдилар, ғазабланмайдилар. Аксинча, вазминлик билан, мулойимлик билан бу ҳолдан чиқишга ҳаракат қиладилар. Инсоннинг ўз ўзини хусуматдан сақлаши, унинг юксак фазилат соҳиби эканлигини кўрсатади.
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарёдаги вакиллик ходими