1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЁЛҒОН РИЗҚНИ КАМАЙТИРАДИ

3-03-2020, 17:32 545 Ўқиш режими + -


Ёлғон ризқни камайтиради

            Ислом дини  ёлғон гапиришдан қайтаради. Ёлғончилик барча ёмонликларнинг, кулфатларнинг боши, инсонни қабиҳ ишларга бошловчи, обрўсини тукувчи энг ёмон иллатдир.                  
          Ёлғон кишининг ризқини камайишига сабабчи бўлади. Бу хусусда Абу Ҳурайра (р.а.)дан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай деганлар:
          Ота-онага яҳшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради.....(Дайламий ривояти)
         Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири – ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, савдогарнинг савдосидан ва қолган бошқа ҳолатларда ҳам баракани кўтаради, ризқларини қисартириб, каайтириб қўйади. Ушбу ҳадис ҳақиқатини барчамиз ўз ҳаётимизда кўриб турибмиз.   
         Ёлғончилик билан элга танилган кишиларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунёда ва қолаверса охиратда яҳшиликларни келтирмаслигини яҳши тушуниб, англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келган кишидан қарз сўраб юришлари бежиз эмас, албатта.
           Аллоҳ таоло Наҳл сурасида :
“Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар – ўзлари ёлғончилардир”, деган. ( Наҳл сураси, 105 -оят). 
 
              Демак, бу дунё-ю, охиратнинг  бахтига эришмоқчи ва икки дунё саодатини топмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва баракали бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз керак. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор барча –барча бирдек ҳаракат қилмоғи лозим. 
              Аллоҳ таоло барчаларимизни ёлғончилик иллатидан асрасин!
                                                                                                                                                             
        
    “Ижтимоий одоблар” китоби ва манбаалар асосида 
Қарши шаҳар “Араловул” жомеъ масжиди  имом ноиби  
Б.Нуриддинов