Одамларни адаштирманг
9450
8-08-2023, 16:05
221
Ўқиш режими
+
-
Баъзи бир тоифалар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, одамларни бузғунчиликка чорламоқдалар. Аслида, Ислом динида фасод-бузғунчилик қораланади.
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими