Оилада фарзанд дунёга келса, унга чиройли исм қўйишга ҳаракат қиламиз. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар
: “Албатта сизлар қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингиз исми билан чақириласизлар. Бас (шундай экан), исмларингизни чиройли қилинглар!” (Абу Довуд, Имом Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривояти).
Албатта, ҳар биримиз янги туғилган чақалоққа чиройли исм қўямиз. Баъзан эса чақалоққа маънони тушиниб бўлмайдиган ажнабий исмларни, динимизга, миллийлигимизга тўғри келмайдиган исмлар қўйилганлиги ҳайрон қоламиз.
Баъзи одамлар фарзандларига Карим, Ғофур, Саттор каби Аллоҳ таолонинг исмини тўғридан –тўғри қўйишади. Аслида Аллоҳ таолонинг исмини фарзандларимизга қўйганда Аллоҳнинг исмининг олдидан Абду-қўшимчасини қўшиш лозим. Масалан, Кари-Абдукарим. Саттор-Абдусаттор, Ғаффор-Абдуғаффор каби.
Пайғамбар (с.а.в.) бир кишидан: “Ўғлингнинг исми нима?” деб сўраганлар. Шунда у: “Азиз”, деб жавоб берган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Уни “Азиз” деб номламагин, балки унга “Абдураҳмон” деб исм қўйгин. Чунки исмларнинг энг яхшиси “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон” ва “Ҳорис”дир” деб айтганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳозирги кунда баъзи бир кишилар ўзлари тушиниб-тушинмай ҳар хил кинолардан таъсирланиб ажнабий исмларни фарандларига қўймоқдалар. Масалан. Жумон, Ошин, Доллер. Бу исмлар диний ва миллий қадриятларимизга тўғри келмайди.
Аллоҳ таоло барчамизни фарзандларимизга чиройли исмлар қўйишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими