Жума куни “Каҳф” ўқиш фазилат ҳисобланади. У кунда ўқилган “Каҳф” сураси қиёмат куни қадам остидан чиқадиган нур ва икки жумъа орасидаги хатоларни кечирилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади».
Аллоҳ таоло барчамизни жумъ куни фазилатидан баҳраманд айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими