Аллох сахийдир ва сахийликни яхши куради. Бандаси Аллохнинг розилиги учун мухтож кишига моддий ёки маънавий ёрдам берса ва бунинг замирида риё ва бошқа ғараз бўлмаса бу сахийликни белгиси бўлади. Сахийларга охиратда юксак даражалар ваъда қилинган. Ўтмиш ота-боболаримиздан бизгача етиб келган урф-одат ва қадриятларимизда сахийлик фазилати улуғланиб келинган мисол уйларида бирор таом пиширсалар қушнисига хам олиб чиқиб берган ёки қушнисидан таом келган. Бозорлик қилса ёки бирор сафардан қайтса ўзининг болаларига ва қушсини болаларига хам бирор совға қушиб олиб келган. Бетоб булсалар чиқиб холларидан хабар олишган ёки хизматлари бўлса хизматларини хам беминнат қилиб қушнисини хурсанд қилган ва ўзи хам бундан хурсанд бўлган. Бу ананалар бугунги кунга келиб яна хам кенгайиб халқимизнинг қалбига сингиб кетганлигини курамиз. 2020-йил Юртимизга хам синови йил бўлиб келди. Бу синовли кунларда халқимиз жипислашиб , Мухтаррам юрт бошимиз бошчиликларида аниқ мақсад сари юксак ишонч билан боришмоқда. 2020 йил 16-март кунидан эълон қилинган карантиндан бошлаб халқимиз яна хам жипислашди ва карантин қоидаларига амал қилган холатда пандимияга қарши кураш олиб бормоқда. Саховатли халқимиз бу кунларда эхсон ва саховатларини яна хам ошириб юртга ва халқимизга бўлган мухаббатларни номоён қилмоқда 2020 йил 8 июнга келиб юртимизнинг худудлари қизил, сариқ, ва яшил худудларига ажратилиб карантин талаблари яшил ва сариқ худудларда бироз юмшатилди. Бу худудларда рухсат берилган амаллар қаторида тўй ва марака маросимлари хам бўлиб бу тадбирлар уйда ва пандимия талабларига амал қилган холда 30 (ўттиз) кишигача бўлган фуқаролар иштирок этишига махсус комиссия рухсат қилди. Бу хам албатта катта хурсандчилик. Лекин тўй қилса бўларкан деб қоидаларни бузишга ёки исрофга йул қуйишга хеч кимни хаққи йуқ.
Аъроф суърасининг 31-оятида “Еб ичинг ва исроф қилманг чуни У зот исроф қилувчиларни севмас” дия мархамат қилинган. Демак шундай экан ояти каримага амал қилсак ва ортиқча дабдаба бозлик ва исрофга йул қуймасак , хам динимиз курсатмасига амал қилган буламиз ва хам давлатимиз талабларига хам амал қилган бўламиз.
Банданинг вазифаси Аллоҳнинг берган неъматларини шукрини қилиш, уларни исроф қилмай ишлатишдир .Бу неъматларини қай тарзда фойдаланганимиз уларни қаерга сарифлаганимиз , шукрини қандай қилганимиз хақида Аллоҳнинг хузурида сураламиз. Аллоҳ барчаларимизни икки дунёда хам азиз ва мукаррам қилсин.
Н.МанноновҚарши тумани Қуйи бешкент жоме масжиди имом хатиби