1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшларни террористик қарашлардан асрайлик

14-08-2023, 09:46 219 Ўқиш режими + -
Ҳозирги пайтда энг муҳим ишлардан бири ёшларни террористик ғоя ва қарашлардан асрашликдир. Ёшларимиз ижтимоий тармоқларга ҳар куни кириб, ундаги маълумотлардан ҳар куни фойдаланишади. Ижтимоий тармоқларда эса айрим кимсалар ўзларининг терррористик қарашларни тарғиб қилмоқдалар.  
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича:  “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у адашган бўлиб чиқади”.
 Мусулмонлар Аллоҳ таолонинг неъматларини ёдда тутиб, ёмонликдан сақланиб, ўзаро тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашлари лозим. 
Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
 Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!  
     Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими