1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Худбинликнинг зарари

15-08-2023, 12:24 328 Ўқиш режими + -
Халқимизда худбинлик   ёмон одат сифатида қораланади. Худбинлик   одамни адаштиради. Донишмандлар худбинликни  қуйидаги сабаблар бўлади дейишади:
  1. Баъзи бир инсонлар ўзлари ҳаддан ортиқ яхши кўрашлари сабабидан;
  2. Айрим одамлар ўзларини бошқалардан устун кўрадилар;
  3. Айрим кишилар ман-манлик, кибрли бўлганликлари сабабидан.           
Худбинлик-ўз мафаатини бошқа кишилар манфаатидан юқори қўйиш, салбий ахлоқий   сифат деб баҳоланади.  Худбинлик манфаатпарастлик ва шахссиятпарастликни ўз ичига олади. Худбин одам ўз манфаати йўлида ҳеч кимни, ҳеч бир жамоа, ҳеч қандай жамиятни тан олмайди.  Худбин кишилар бирор кишидан фойда келмаса, унга манфаат етказишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Худбин кишилар ўзларига эга бўлган неъматларга, бирор мавқеъга бошқаларни ҳам эга бўлишларини хоҳламайдилар.
Худбинлик шайтоннинг нафсига  кирувчи йўллардан биридир, худбинлик туфайли инсонни шайтон залолатга бошлайди, уни   балога йўлиқтиради. Инсоннинг худбинлиги,  манмансираши   ҳалокат гирдобига олиб боради. 
              Ҳар бир инсоннинг табиатида худбинликка,  мақтанчоқликка, ўзини улуғлашга, кибрланишга нисбатан майллар бўлади . Инсон ўз тибиатадаги бу майлларни ақл орқали таниб, уларни ўзидаги камтарлик, олийжаноблик  хусусиятлари билан ушлаб, халқимизнинг “ Камтарга камол, ман-манга завол” деган мақолини ёдга олиб, ўз нафсига насиҳат қилиш лозим.
              Дарҳақиқат, инсон учун худбинлик, манманлик ярашмайдиган одатдир.  Инсон худбинлик ва манманликдан сақланиш билан ўз шахси ва жамият учун катта манфаат келтиради.   Инсон худбинлик, манманлик каби ёмон одатлардан тийилиш билан икки дунё саодатига эришади. 
Р. АКБАРОВ, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё  вилоятдаги вакиллик ходими