1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИССИОНЕРЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

15-08-2023, 12:25 174 Ўқиш режими + -
            Миссионерлик-бир динга эъиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни тушинилади.Ҳозирги кунда миссионерлар ўзларининг  вақтинчалик  яхши муомилалари  ва ўзларининг ғаразли  мақсадлари яширинган услублари билан айрим кишиларни йўлдан адаш тирмоқдалар. Миссионерлик фаолиятини олиб бораётганлар  одамларга бепул дори-дармон бериш, бепул хайрия ёрдамларини кўрсатиш, бепул   миссионерлик адабиётини тарқатиш каби услубларидан фойдаланишади.
Масалан, миссионерлар касал ётган кишини олдига боришади. Унга дори-дармон учун пул бериб, уни аҳволини сўраган бўлишади. Кун ўтиб яна кўргани келишади. Бу сафар унга атрофдаги одамларни эътиборсизликлари ҳақида гапиришади. Ўзларини эса “ яхши одамлар” эканлигини тушинтиришади. У кишини ҳам ўзларига қўшилса, яхши бўлишини айтишади. Ва қайтаётиб бепул миссионерлик китобларидан ташлаб кетишади. Орадан кунлар ўтавергач, у касал киши аста-секинлик билан тузала бошлайди. Энди, у кишини ўзларининг миссионерлик йиғилишларига боришга ундайдилар. У киши миссионерлик “ўлжа”сига айланганлигини ҳали билмайди. Бу ҳол халқимиз орасида турли қарама-қаршиликка сабаб бўлмоқда. Жумладан, миссионерларга қўшилган киши вафот этганида унинг жасадини қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Шунингдек, миссионерларга қўшилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламаса, унинг қариндош –уруғи эса болани хатна қилишни талаб қилади. Миссионерларга қўшилган киши ўз қизини миссионерликка қўшилган кишига эрга бермоқчи бўлади. Ва бу қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланади.
           Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 90% дан ортиқроғи  Ислом динига эътиқод қилади. Ислом дини шариатига кўра ҳам ўз динидан бошқа динга ўтиб кетиш қораланади. Миссионерлик  миллий ва диний қадриятимизга путур етказадиган, халқимиз бирлигини бузадиган ҳаракатлардан ҳисобланади. 
Миссионерлик  ва унинг оқибатлари ҳақида оиламизда фарзандларимизга, маҳалладошларимизга кўпроқ тушунтиришимиз лозим бўлади. 
Шундай қилсак, миссионерликнинг салбий оқибатларини бир қадар олдини олишга ҳаракат қилган бўламиз.
     Акбаров Рухиддин,
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилоят вакиллик ходими