1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Икки неъмат қадри

16-08-2023, 09:29 93 Ўқиш режими + -
Маълумки, инсон учун икки улуғ неъмат бор. Уларнинг бири соғлик бўлса, иккинчиси эса тинчлик (хотиржамлик)дир. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) дан шундай ривоят қилинади:“Икки неъмат борки, бу икки неъматдан кўпчилик маҳрумдир. Бири соғлиқ,бири хотиржамликдир” (Имом Бухорий ривояти). 
Ҳар бир шахс учун тинчлик-хотиржамлик сув ва ҳаво каби зарур. Афсуски, баъзида бу икки неъматнинг қадрини билавермаймиз. Бу неъмат қадрини Аллоҳ асрасин, тинчлигини-хотиржамлигини йўқотган кишилар билишади.
Инсоннинг ўзи, оиласи тинч-хотиржам бўлса, жамият хотиржам дегани, жамият тинч-хотиржам бўлса, мамлакат тинч-хотиржам дегандир. 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизга, оилаларимизга, мамлакатимизга тинчлик ва хотиржамликни бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими