1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Чегарадан чиқиш ҳалокат

18-08-2023, 12:10 237 Ўқиш режими + -
Ҳар бир нарсада миқдор, чегара бор. Ҳар биримиз ўз ҳаддимизни, чегарамизни билишимиз лозим. Ўз ҳаддимизни, чегарамизни билмасдан ҳаракатлансак, яхшиликка олиб келмайди
Интернет тармоқларида айрим кимсаларнинг динда ҳаддан ошаётганликларини гувоҳи бўлаяпмиз. Аслида диндан илм олган, савияси бор одам динда ҳаддидан ошмайди. Диндан илми йўқ, етарли маълумотга эга бўлмаган кишилар динда ҳаддан ошадилар. Чунки Ислом динидан етарли илми бор киши биладики, Ислом дини данда ҳаддан ошишни қоралайди. Буҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: “Эй, одамлар! Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сиздан аввалгиларни динда ҳаддан ошиш ҳалок қилган” (Ибни Можа ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни динда ҳаддан ошишдан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими, Қарши туман “Халфа эшон ибн Мухтор” жомиъ масжиди имом хатиби