Ёмонликдан қайтиб, яхши амаллар қилайлик
9506
19-08-2023, 16:45
248
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоғида айрим кишилар одамларни диндан чалғитишга ҳаракат қилмоқдалар. Одамларни диндан чалғитиш уларни ҳалокатга бошлаш билан баробардир. Мўмин-мусулмон ҳамжиҳатлик билан атрофдаги кишиларни нотўғри йўллардан қайтариб, икки дунё саодатига элтадиган тўғри йўлга бошлаш лозим.
Бу нарсани Пайғамбаримиз ўзларининг қуйидаги ҳадисларида баён қилганлар: “Агар бир кемада кетаётган инсонлар баъзилари кеманинг паст қисмига, баъзилари тепасига жойлашсалар ва пастдагилар биз тепадагиларни сув олгани чиқиб тинчини бузмайлик. Шунинг учун ўзимизга пастдан бир тешик тешиб олайликда ўша тешикдан сув олайлик дейишса ва бу ишга тепадагилар жим қараб туришса ҳаммалари сувга ғарқ бўлишади.Агар тепадагилар пастдагиларни қўлларидан тутиб қолишса ҳаммалари нажот топишади”
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими