1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Очкўзлик-ёмон одат

21-08-2023, 14:23 385 Ўқиш режими + -
                       Баъзи бир инсонларнинг кўзлари тўқ бўлади, баъзи бир инсонларнинг эса кўзи оч бўлади. Кўзи тўқ инсонлар фазилат соҳиби бўладилар. Кўзи оч кишилар эса ёмон одат соҳиби ҳисобланадилар. Улар бу одатдан тезроқ қутилсалар шунча соз бўлади. 
             Дарҳақиқат, очкўзлик ёмон одат. Очкўзлик  инсонни ҳар хил разил ишга ундайди. Инсон мол-дунёга бўлган ҳирси, очкўзлиги туфайли турли хил жиноятларга қўл уради.  
Очкўз инсоннинг мол-дунёга бўлган ҳирси жуда юқори бўлади. Очкўз киши мол-дунёга бўлган ҳирсининг юқори бўлганлиги сабаб  мол-дунёга оч бўридек ташланади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:“Кишининг мол-дунёга бўлган ҳирси икки оч бўрининг қўйга ҳужум қилишидан ёмонроқдир”, дейилади. (Термизий ривояти). 
Очкўз одам ўзининг ҳирсларини жиловлаши лозим. У ўз ҳирсини   жиловлаш билан бирга борига қаноат қилиши лозим. 
Луқмони ҳаким фарзандларини очкўзликдан сақланиб, уни борига қаноат қилишга ундаб шундай деган эканлар:“ Эй фарзанд, қаноат бойликдир.   Очкўзликдан сақлан. Зеро, очкўзлик камбағалликдир”.
         Аллоҳ таоло барчамизни очкўзлик каби ёмон одатлардан сақлаб, Ўзининг қаноатли бандаларидан қилсин!
              
                                     Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқдарё вилоятидаги вакиллик ходими