1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Катта жиҳод нима?

21-08-2023, 14:25 87 Ўқиш режими + -
                    Дарҳақиқат, ҳар бир инсон катта жиҳод нима эканлигини билиши лозим. Катта жиҳод бу инсоннинг ўз нафси билан курашишидир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:“Бизнинг олдимизда то қиёматгача давом этиб турадиган жиҳод бор, у ҳам бўлса, ҳар кимнинг ўз нафси билан курашишидир”. 
          Албатта, инсон бу курашда ўз нафсини англаши, ҳавойи-нафслари билиши лозим. Зеро, бу дунёдаги солиҳ ишлар нафсга қийин қилиб қўйилган бўлса, ҳавойи нафсга хос ишлар эса завқ-шавқ билан ўралгандир. 
                   Пайғамбаримиз с.а.в.: “ Дунёда жаннатий ишлар нафс ёқтирмайдиган нарсаларга ўралган, дўзахий  ишлар эса   нафсга чиройли қилиб кўрсатилгандир”, дейдилар. Шу туфайли  инсон ўз нафси билан курашишда доимо ёмон ишлардан қайтиш ва яхши ишларга ҳаракат қилиши лозим.    Қадимда бир шогирд  устози ҳузурига кириб: “ Устоз, мен нафсим буюрганини қилайми ёки унинг буюрганига қарши иш тутайми? “, -деб сўрабди. Шунда унинг устози: 
Нафсинг буюрганига  қарши иш тутма,  ва уни айтганини ҳам қилма, балки нафсингни худонинг буйруғи билан тарбия қил”, - деб жавоб берган экан. 
             Ўз нафсини таниб уни жиловлаган инсонлар кўпроқ бошқа инсонларга манфаат етказадилар. Ўз нафсини тияолмаган одамлар ҳар хил номақбул ишларга қўл урадилар. Шу сабабли инсон ўз нафсини англаши ва уни тарбиялаши натижасида   юксак инсоний фазилатларни ўзида шакллантиради. Ва жамиятда  кишилар ўртасида бир-бирини кўраолмаслик, ҳасад, худбинлик  каби салбий  одатлар барҳам топиб, уларнинг ўрнига бир-бировларига инсоф ва адолат қилиш,   меҳр-муҳаббат кўрсатиш, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашлик каби юксак инсоний фазилатлар мустаҳкамланади.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими