1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўтганлар номидан садақа қилса бўладими?

21-08-2023, 14:32 168 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар интернет тармоқларида ўтганлар ҳақидан қилинадиган садақалар мақбул эмас деган фикрларни билдиришади. Аслида ундай эмас. 
         Ўтганларимиз номидан қиладиган садақанинг савоби ҳам уларга манфаатли бўлади. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Саъд ибн Убода йўқлигида онаси вафот этиб қолди. Шунда Набийнинг олдиларига келиб: “Эй Расулллоҳ. Онам мен йўғимда вафот этди унинг номидан садақа қилсам, савоби етадими?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедилар Набий. “Бўлмаса, сизни гувоҳ қиламанки, менинг ушбу боғим у кишидан садақадир” (Имом Бухорий ривояти) 
         Мабодо бу дунёдан ўтган кишининг бўйнида тириклардан бирига бериладиган нарсаси қолсаю, тириклар уни кечиб юборса, марҳумга савоби етади. Ўтганларимизнинг қарзини узиш ҳам уларга манфаат етказади, чунки бу ҳолда қарз унинг зиммасидан соқит бўлади.
              Хулоса қилиб шуни айтамизки, ўтганларимиз ҳақига қилинадиган дуолар, улар номидан қилинадиган садақалар савоби ўтганларимизга бориб етади. Аллоҳ таоло ўтганларимиз ҳақида қиладиган дуо ва истиғфорларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими