Динда чегара бор
9515
21-08-2023, 14:33
310
Ўқиш режими
+
-
Дарҳақиқат, динда ҳам ҳад бор, чегара бор. Ҳар биримиз ўз ҳаддимизни, чегарамизни билишимиз лозим. Ўз ҳаддимизни, диндаги чегарамизни билмасдан ҳаракатлансак, яхшиликка олиб келмайди
Интернет тармоқларида айрим кимсаларнинг динда чегарадан чиқаётганликларини гувоҳи бўлаяпмиз. Аслида диндан илм олган, савияси бор одам динда ҳаддидан ошмайди. Диндан илми йўқ, етарли маълумотга эга бўлмаган кишилар динда чегарадан чиқади, ҳаддан ошади Чунки Ислом динидан етарли илми бор киши биладики, Ислом динида чегара бор, у ҳаддан ошишни қоралайди. Буҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: “Эй, одамлар! Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сиздан аввалгиларни динда ҳаддан ошиш ҳалок қилган” (Ибни Можа ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни динда чегарадан чиқишдан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими