1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшларимиз жиноятга қўл урмасин

21-08-2023, 14:37 125 Ўқиш режими + -
                  Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган. Аммо,  бугунги глобаллашув шароитида бу мавзу янада долзарб аҳамият касб  этмоқда. Ҳозирги пайтда ижтимоий  тармоқларда  ёшлар   ўртасида 
жанжал  ва   урушлар  содир  этилаётгани   ҳамда  бошқаларга  нисбатан   ўзбошимчалик 
билан жазо кўрилаётгани акс этган видеолар кенг тарқалмоқда. 
            Бундай  ҳолатлар ҳаммамизни огоҳликка  даъват этиши   керак.  Зеро, биринчидан,
фарзандларимиз  ҳою   ҳавас,  кибру  ҳаво   ва  жаҳолатга  берилиб   бундай  оғир 
жиноятларга  қўл   урмоқдалар,  ўзбошимчалик  билан   бошқаларга  жазо  беришга 
уринмоқдалар.  Ваҳоланки,   Расулуллоҳ  алайҳиссалом  сиз-у   биз  умматларига  энг 
сўнги маърузаларидан бирида қуйидаги насиҳатни қилганлар:  “Эй,   одамлар!  Қонингиз,  молингиз   ва  обрў-эътиборингиз  бир-бирингизга ҳаромдир!”.
Расулуллоҳ  алайҳиссаломнинг  ушбу   муборак  насиҳатларидан  мусулмоннинг 
қонини  тўкиш,   молини  ноҳақ  ўзлаштириб   олиш  ва  обрўсини   тўкиш  ҳаром  экани 
маълум  бўлади.   Афсуски,  ҳозирги  кунда   бу  муборак  насиҳатдан   бехабар  баъзи 
шахслар ўзгаларнинг молига ва жонига тажовуз қилмоқдалар. 
Энг  ачинарлиси,   бундай  ёшлар  ўзимизнинг   орамиздаги  кимнингдир  ўғил-қизи, 
кимнидир  опа-укаси,   кимнидир  жиянидир.  Улар   тарбиясидаги  нуқсон  ва 
камчиликлари  сабабли   шу  даражага  келишган.   Шунинг  учун  ҳар   бир  ота-она  ўз 
фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозим.
Шу ўринда  машҳур ўзбек маърифатпарвари  Абдулла Авлоний  таъкидлаганидек: 
“Тарбия бизлар учун ё ҳаёт  –  ё мамот, ё нажот  –  ё ҳалокат, ё саодат  –  ё фалокат 
масаласидур”.  Дарҳақиқат,   оилада  фарзанд  туғилиши   билан  унинг  ота-онаси   ва 
яқинлари ҳаёти давомида уни тарбия қилиш ҳақида қайғуришлари шарт.
  Афсуски,   бугунги  кунда  қасддан   одам  ўлдириш,  баданга   оғир  шикаст 
етказиш,  талончилик,   босқинчилик,  ўғрилик  ва   фирибгарлик  каби  жиноятларнинг 
кўрсатгичи  юқорилигича   қолмоқда.  Аслида  жиноятнинг   биттаси  ҳам  ҳаммамизни 
ташвишга солиши керак. Бунинг  сабабини  қидириб,   телевидение,  интернет,  ижтимоий   тармоқларни  ҳам айбдор  қиляпмиз.   Олиб  борилаётган  саъй-ҳаракатлар  натижасида   жиноятчиликҳолатларини   бирмунча  камайтиришга  эришилмоқда.   Аммо,  бу  иллатни   таг-томири билан йўқотишга эришиш учун ҳали жуда кўп жонбозлик кўрсатишимиз зарур.  Жиноятчиликка  қарши   курашда  фақатгина  жазо   қўллаш  билан  эмас,   балким, 
ёшларимиз  онгига   одамларга  яхшилик  қилиш,   олийжаноблик,  кечиримлилик,
жиноятга  қўл   урмаслик,  бировнинг  ҳақига   хиёнат  қилмаслик,  Ватанга   садоқатли 
бўлиш, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш каби фазилатларни сингдириш 
орқали амалга оширишимиз зарур бўлади. 
Ўтган  аждодларимиз   ҳаётига  назар  солсак,   улуғ  зотларнинг  барчаси   фазилатли 
ота-оналардан  дунёга   келганига  гувоҳ  бўламиз.   Шундай  экан,  биз   ота-оналар 
фарзандларга ҳар соҳада, жумладан, одоб-ахлоқда чиройли ўрнак бўлишимиз керак.
Дарҳақиқат,  Набий   саллаллоҳу  алайҳи  васаллам   муборак  ҳадиси  шарифларининг 
бирида:  “Ота   фарзандига  берадиган  нарсаларнинг   ичида  энг  афзали   гўзал 
одобдир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
                 Ёшларимизни   асраб-авайлаш,  гўзал  ахлоқли  ва   одобли  қилиб 
тарбиялаш,  муқаддас   исломнинг  инсонпарварлик  моҳияти,   тинчлик,  яхшилик,  меҳр-шафқат,   ҳамжиҳатлик  дини  эканини   тўғри  тушунтириш  Роббимиз,   Ватанимиз, 
халқимиз олдидаги муқаддас бурчимиздир
              Аллоҳ таоло барчамизни ёмон ишлардан асраб, Ўзи рози бўладиган яхши амалларга муяссар қилсин!
Қурон ва тажвид курси катта ўқитувчиси
 Махмуд Аҳмедов