Албатта, Шайтон Аллоҳ таоло томонидан лаънатланган махлуқдир. Мўмин-мусулмон Шайтоннинг ёмонлигидан ҳар вақт Аллоҳ таолодан паноҳ сўрайди. Мана шу Шайтоннинг кўплаб ҳар хил дўстлари бор. Унинг шу дўстларидан бири хўжакўрсинга амал қилувчи кишидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони каримда шундай дейди: «Чунки улар молларини хўжакўрсинга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам ,қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса,у қандайин ёмон дўстдир.» (Нисо сураси, 38-оят). Бу оятда хўжакўрсинга амал қиладиган кишилар Аллоҳ таолога ҳам, қиёмат кунига ҳам ишонмасликлари ва улар Шайтоннинг дўсти эканликлари таъкидланади.
Аллоҳ таоло асрасин, банда хўжакўрсинга амал қилса, Аллоҳни қўйиб, Шайтонни дўст тутган бўлади. Шайтоннинг дўсти бўлган киши эса Аллоҳ таоло учун амал қилиш ўрнига хўжакўрсинга амал қилади.
Қатода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан ривоят қилиб: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди.
Аллоҳ таоло барчамизни Шайтондан узоқ қилиб, Ўзининг розилиги учун амал қиладиган бандаларидан қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими