Жумъа ҳафта кунларининг саййиди
9543
25-08-2023, 11:56
440
Ўқиш режими
+
-
Жумъа ҳафта кунларининг саййидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Албатта, жумъа куни кунларнинг саййидир ва у Аллоҳнинг наздида улуғроғидир” (Ибн Можа ва Байҳақий ривояти).
Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумъадир! У куни Одам яратган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат куни ҳам жумъа кунидадир” ( Имом Муслим ривояти).
Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун байрам. Жумъа куни ғусл қилиб, тоза либослар кийиб жумъа намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш учун борамиз. Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти)
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа кунининг фазилатидан баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими