1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳабни рад этиш калтафаҳмликдир

29-08-2023, 11:17 276 Ўқиш режими + -
Баъзи бир кимсалар очиқдан-очиқ мусулмонлар орасида мазҳабни рад қилишга ҳаракат қиладилар. Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ.
 Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик  ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа нарса   эмас.
Мазҳабни рад қилиш мусулмонлар орасида фитна, алдовларни тарқатишдир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли фитна ва алдовлардан Ўз паноҳида асрасин! 
 
Н. Маннанов,
Қарши туман “Қуйи Бешкент” масжиди имом хатиби