Динда ғулувга кетиш ҳақида сўзлашдан олдин, ғулув сўзининг маъносига эътибор берсак, яхши бўлар эди.
“Ғулув” сўзи арабларда қийнаш ва ишда ҳаддан ошиш маъноларини ифода этади. Ғулув – хоҳ у нарса шаръий бўлсин ёки урфий бўлсин унинг чегарасидан кесиб ўтишдир.
Уламолар айтадики: “Ғулув ҳаддан ошишдир. Диндаги ғулув эса, унда шиддатли бўлиш ва ҳаддан ташқари қаттиқ тутишдир”.
Динимиз талабидан ортиқча иш қилмоқчи бўлган, унинг кўрсатмаларидан ҳам зиёд амал қилмоқчи бўлган одам динга нисбатан ғулувчи – ҳаддан ошувчидир.
Бу эса динимизда ёмон сифатлардан ҳисобланади. Демак, динда ҳаддан ошиш мақтовли сифат эмас экан, уламоларимиз бундан четда бўлиш йўлларини ҳам ўргатиб кетганлар.
Э. Сатторов,Қарши шаҳар “Маҳаллот” масжиди имом хатиби