1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Соғлом эътиқод

31-08-2023, 16:35 98 Ўқиш режими + -
Ҳар бир инсоннинг имони, эътиқоди унинг бажараётган амали, эътиқодининг софлигига боғлиқдир. Киши одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, эътиқод борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, эътиқод илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Соғлом эътиқод кишини нафси талпинаётган ҳаром ишлардан тўсиб туради;
Соғлом эътиқод кишини доимо Роббисига ибодат қилишга чорлаб туради. Чунки эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларга қалб боғланмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди.
Охиратда нажот топиш соғлом эътиқодга боғлиқ.
Ҳақ Эътиқод исломнинг асоси бўлгани учун ҳам уни бузишга ҳаракатлар ҳар доим бўлиб келган. Хусусан катта саҳобийларнинг вақтларидаёқ эътиқодвий баҳслар олиб боришга мажбур бўлинган эди. Тобеъинлар даврига келиб ҳолат янада жиддийлашди. Чунки бу пайтда мўътазилий, қадарий, хорижий каби кўплаб бузуқ эътиқоддаги тоифалар тарқалиб бўлган эди. Бундан ташқари динбузарлар ва диндан ўз мақсадида фойдаланишни мақсад қилганлар ҳам кўпайгандан кўпайган эди. Ана шундай оғир пайтларда соф ислом эътиқодсини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламоларни Аллоҳ тўхтовсиз чиқариб турди ва бу зотлар вазифаларини муносиб бажардилар. Улар Аҳли сунна вал жамоа эътиқодсини муносиб ҳимоячилари бўлиб, бу йўлда жуда машаққатли ишларни бажардилар. Бу борада имом Ашъарий ва имом Мотуридийларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Маълумки, дин мустаҳкам эътиқод устига қурилмас экан, унинг натижаси залолатдан бошқа нарса бўлмайди.  
Динда ғулувга кетиш ҳам эътиқод борасидаги етарли билимга эга 
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни  хоҳлаган инсон албатта соғлом эътиқодни ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
 
 
 
 
 
 
М. Қораев – Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хат
иби