1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар ойидан шумланманг

4-09-2023, 10:13 80 Ўқиш режими + -
Умр дарё сувидек тез оқади. Мана яқинда Сафар ойи бошланган эди, дарров Сафар ойи ҳам ўн беш кундан ошди. Сафар ойида яшар эканмиз баъзан баъзи бировларнинг: “Сафар ойида  сафарга чиқиш мумкин эмас ” деганларини қулоққа чалинади. Ҳозирги кунда  баъзан бундай бир ирим-сирим гаплар учраб туради. Масалан, сафар ойида сафар қилинмайди, шанба куни касал кўрилмайди,   деган гаплар шулар жумласидандир.    
                                   Хўш, сафар ойининг қандай хусусияти бор? 
        Сафар ойининг хусусияти йилнинг бошқа ойлари билан бир хилдир. Бу ойда ҳам  бошқа ойлар каби сафар қилиш, турли маросимларни ўтказиш мумкин.  Агар “ сафар қилинмайди” дейилишига сафар ойи номининг маъноси асос қилинишидан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, сафар ойи номи сафар қилиш маъносини англатмайди. Чунки, сафар қилиш “син” ҳарфи берилади.
           Ўзбек тилининг изоҳли луғати ( Тошкент. 2007 ) китобининг 461 бетида :  “ Сафар I ( а. – саёҳат, сайр; бирор жойга бориш) дейилиши далил бўладиган бўлса, йил ойининг номи бўлган сафар атамаси эса “ сод ” ҳарфи билан бошланади. Ва бу ўринда ойнинг сафар деб аталиши  “ сариқ ” ранг маъносида келади. Сафар ойининг аталиш тарихида, сафар ойига ном куз  фаслида, ҳаммаёқ сап-сариқ бўлган пайтда тўғри келиб, унга “сариқ”, яъни “сафар” деган ном берилади.  Шу сабабли Сафар ойида сафар қилинмайди, дейишлик нотўғри ва у Сафар ойидан шумланишликдир.  
Пайғамбар (с.а.в.): “ Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъ йўқ ва сафар йўқ” дедилар”. ( Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).   Уламоларнинг фикрича, ҳадисдаги “сафар йўқ” дейилиши билан, жоҳилият давридаги сафар ойидан шумланишликлар рад этилади.     
        Инсонлар орасида энг ёмон одат бу ирим-сиримларга берилиш, бирор нарсадан шумланишликдир.  Қадим жоҳилият даврида одамлар иш бошламоқчи бўлсалар, бирор нарсанинг бир бетига “бўлади”, иккинчи бетига “бўлмайди”, деб ёзиб осмонга отишар эди. Агар ўша нарса ерга “бўлади” деган бети тушса, ўша ишни қилишар эди, мабодо “бўлмайди” деган бети билан тушса, ўша ишни бажармас эдилар.                  
         Хулоса қилиб айтамизки, ой ҳам, кун ҳам ҳаммаси бир хил кун ва ойлардир. Уларда турли фазилатлар бор, аммо уларнинг ҳеч бирида ёмонлик йўқдир. Шу жумладан Сафар ойи ҳам фазилатли ойлардан бўлиб, унда ёмонлик ҳам ва ундан шумланишлик ҳам йўқ.              
 
Р, Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими